Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Марказий Осиёда ирригация тармоғи энг йирик сув хўжалиги инфраструктурасига эга бўлган давлат ҳисобланиб, 4,3 млн. га суғориладиган экин майдонлари ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлашда жами 28570,0 км узунликдаги ирригация тармоқлари, 38781 дона гидротехник иншоотлар, 19752 дона гидропостлар, 19 дона йирик гидроузеллар ва бошқа сув хўжалиги объектлари хизмат қилади.
Ҳисобот даврида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1074,3 млрд. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобига 1162,2 км канал ва суғориш тармоғи, 88 та гидротехника иншооти, 59 та насос станция, 370 дона суғориш ва 79 та вертикал дренаж қудуқлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари қурилди ва реконструкция қилинди.
Бундан ташқари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига маҳаллий бюджетдан ажратилган 43,5 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 6324 км магистрал ва хўжаликлараро суғориш тармоқларини (каналларни) тозалаш ишлари, улардаги 6249 дона гидротехник иншоотлар ва 5918 дона гидропостлар таъмирланди.
Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички ариқларнининг 16586 км қисми механизм ёрдамида, 83862 км қисми қўл кучи ёрдамида тозаланди.
Мазкур тадбирларнинг амалга оширишли натижасида 2020 йилда 1,5 млрд. м3 ҳажмда сув тежалиб, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти ўтган йилга нисбатан 1 фоизга оширишга эришилди.
Ирригация тизимлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш борасида 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республика бўйича жорий йилда эксплуатация маблағлари ҳисобидан 5459,0 км хўжаликлараро каналларни механизмлар ёрдамида тозалаш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида 3747,0 км ёки йиллик режага нисбатан 69% хўжаликлараро каналлар тозаланган. Шунингдек 5839,0 дона гидротехника иншоотларни ҳамда 5818,0 дона гидропостларни таъмирлаш режалаштирилиб, амалда 4120,0 дона гидротехника иншоотлари (йиллик режага нисбатан 71%), 4188,0 дона гидропостлар (йиллик режага нисбатан 72%) таъмирланган. Бунинг натижасида 275,0 минг гектар суғориладиган экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланган.
Бундан ташқари, вазирлик тасарруфидаги сув омборларда 645 дона пьезометр (йиллик режага нисбатан 96%), 87 дона затвор (йиллик режага нисбатан 85%), 135 дона гидропост (йиллик режага нисбатан 95%), 92 дона гидротехника иншооти (йиллик режага нисбатан 94%), 35 км узунликдаги назорат йўллари (йиллик режага нисбатан 53%), 20 км узунликдаги кириш ва чиқиш каналлари (йиллик режага нисбатан 76%) ҳамда 1 138 дона ёритиш тизимлари (йиллик режага нисбатан 78%) таъмирланган. Шунингдек, тўғонлар ва босимли қияликларда 585 м3 бетон ва 10 625 м3 тупроқ ишлари бажарилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун Республика бюджет маблағлари ҳисобидан 5,84 млрд. сўм маблағ сарфланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи 242 та иншоотдан 201 таси (шундан 47 та сув омбор, 54 та магистрал канал, 62 та гидроузел, 29 та насос станция ва 9 та коллектор)нинг хавфсизлик декларациялари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (қолган 41 та хавфсизлик даражаси юқори бўлган объектларда рўйхатдан ўтказиш муддатлари келмаган).
Бундан ташқари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига маҳаллий бюджетдан ажратилган 43,5 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 6 324 км магистрал ва хўжаликлараро суғориш тармоқлари (каналлар) тозаланган, улардаги 6 249 дона гидротехник иншоотлар ва 5 918 дона гидропостлар таъмирланган.
Ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника
иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси