Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республика бўйича 2022 йилнинг сентябрь ойида ер ости сизот сувларининг ўртача жойлашиш сатҳи 0 дан 2 метргача бўлган майдонлар 820,5 минг гектарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,4 минг гектарга камайган (2022 йил сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 861,9 минг гектарни ташкил қилган).
Республикада 2022 йил бошидан суғоришга 32,8 млрд. м3 сув олинган бўлиб, суғориладиган ерларга жами 26,0 минг тонна тузлар кириб келган ва коллектор-дренаж тармоқлари орқали 14,9 млрд. м3 сувлар билан 27,7 минг тонна тузлар чиқиб кетган. Суғориладиган ерлардан жами 1,7 минг тонна тузлар чиқиб кетган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида ҳудудлардан олинган маълумотларга асосан республика бўйича жами 53,3 минг гектар (шундан 33,4 минг га суғориладиган ерлар, 19,9 минг га лалми ва яйлов ерлар) ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган.
Суғориладиган ерларни мелиорациялаш ва сув хўжалигини
механизациялаш бошқармаси
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2022 йилнинг июнь ойида суғориладиган майдонларда ер ости сизот сувларининг ўртача жойлашиш сатҳи 0 дан 2 метргача бўлган майдонлар 921,2 минг гектарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,6 минг гектарга камайган (2021 йил ушбу кўрсаткич 966,8 минг гектарни ташкил қилган).
Республикада 2022 йил бошидан суғоришга 17,4 млрд. м3 сув олинган бўлиб, суғориладиган ерларга жами 16,9 минг тонна тузлар кириб келган ва коллектор-дренаж тармоқлари орқали 9,6 млрд. м3 сувлар билан 18,2 минг тонна тузлар чиқиб кетган. Суғориладиган ерлардан жами 1,3 минг тонна тузлар чиқиб кетган
Жорий йилнинг 6 ойи давомида ҳудудларда амалга оширилаётган тадбирлар натижада республика бўйича жами 32,0 минг гектар (шундан 14,7 минг га суғориладиган ерларни қайта фойдаланишга киритиш ҳисобидан, 17,3 минг га лалми ва яйлов ерларда ер ости сувлари ҳисобидан) қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган.
Бунинг учун ҳудудларда 260 км суғориш тармоқлари қуриш ва таъмирлаш, 186 км коллектор тармоқларини таъмирлаш, 317 та суғориш қудуқларини қазиш, 66 та насос агрегатлари ўрнатиш ҳамда 230 км электр узатиш тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилган.
Суғориладиган ерларни мелиорациялаш ва сув хўжалигини
механизациялаш бошқармаси
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2022 йилнинг март ойида суғориладиган майдонларда ер ости сизот сувларининг ўртача жойлашиш сатҳи 0 дан 2 метргача бўлган майдонлар 878,5 минг гектарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93,5 минг гектарга камайган (2021 йил ушбу кўрсаткич 972 минг гектарни ташкил қилган).
Республикада 2022 йил бошидан суғоришга 5013,4 млн. м3 сув олинган бўлиб, суғориладиган ерларга жами 4935 тонна тузлар кириб келган ва коллектор-дренаж тармоқлари орқали 4499,7 млн. м3 сув билан 8413 т туз чиқариб юборилган. Суғориладиган ерлардан жами 3478 т туз чиқиб кетган.
2021–2022 йил куз қиш мавсумида 994,2 минг гектар шўрланган майдонларда шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда 781,1 минг гектар майдонда (режага нисбатан 79%) шўр ювиш тадбирлари амалга оширилди.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бошқармаси