Ирригация тизимлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш борасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республика бўйича жорий йилда эксплуатация маблағлари ҳисобидан 5348,0 км узунликдаги ирригация тизими каналларини тозалаш ҳамда улардаги 5495 та гидротехника иншоотлари ва 5665 та гидропостларни таъмирлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички хўжалик тармоқларини 17487,0 км узунликда механизм ёрдамида, 60467,0 км узунликда қўл кучи ёрдамида тозалаш, улардаги 13 968 та гидротехник иншоот ҳамда 12 979 та гидропостларни таъмирлаш режалаштирилган.
Ҳисобот даврида 3089,0 км (58%) узунликдаги ирригация тизими каналлари тозаланиб улардаги 3334 дона (61%) гидротехника иншоотлари ва 3335 дона (59%) гидропостларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички хўжалик тармоқларини механизм ёрдамида 9477,0 км (54%) узунликдаги ҳамда 31618,0 км (52%) узунликдаги қисми қўл кучи ёрдамида тозаланиб улардаги 7841 дона (56%) гидротехника иншоотлари ва 7367 дона (57%) гидропостлар таъмирланди.
Бундан ташқари, ички хўжалик суғориш тармоқларидаги фермерларнинг 19 765 дона сув олиш қулоқларини жиҳозлаш ишлари режалаштирилиб, амалда 10350 дона (52%) сув олиш қулоқларини жиҳозланди.
Ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника
иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси