Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 7 декабрдаги 438-сон қарори қабул қилинган. Қарорга асосан, жорий йил февраль ойи охирида 118 та насос станциясини модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида қарз битими имзоланди....
Наврўз байрами арафасида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарида Жиззах вилояти сув хўжалиги тизими вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Жойларда кенг кўламда бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди....
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган хотин-қизлар учун “Гендер ва иқлим ўзгариши” мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Сув хўжалиги вазирлиги Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” томонидан ташкил этилди....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва тизим ташкилотлари жамоаси “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарида уюшқоқлик билан иштирок этишди....
Наврўз байрами арафасида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Қуйи Сирдарё ирригация ҳавза бошқармаси тизимидаги барча ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда....
Мамлакатимизда кенг кўламда ўтказилаётган ҳашар доирасида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларида ҳам бир қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда....
Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан бири саналади. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бунёдкорлик мужассамдир....
Бу йил Қашқадарё вилоятида 38 586 гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Шундан 22520 гектарида томчилатиб, 2166 гектарида ёмғирлатиб суғориш технологияси ўрнатилади....
Бугун Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли барча ишлаб чиқариш бўлинмалари, туман бўлимлари ҳамда насос станцияларида умумхалқ хайрия ҳашарлари кўтаринки руҳда ўтказилди....
Андижон шаҳрининг шарқий ва жанубий томонлари қир-адирлардан иборат. Шамол давомли эсадиган пайтларда қир-адирларда чанг, тўзон кўтарилиб, шаҳар об-ҳавосига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади....