Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган режа асосида жойларда амалга оширилаётган ишлар ва юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 7 декабрь куни сув хўжалигида кузги-қишки тадбирлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 майдаги 243-сонли қарори асосида олиб борилаётган ишлар Асака туманида кўргазмали равишда ташкил этилди. Унда ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли бўлим бошлиқлари ва қуйи тизим ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
“Шаҳрихонсой” ИТБ таркибидаги “Ўзиоқар” каналини бетонлаш ва Асака туман ирригация бўлими қошидаги махсус хизмат ихтиёридаги ички каналларга гидропостлар қурилиши кўздан кечирилди.
Тадбир сўнгида Норин-Қорадарё ИТҲБ бошлиғининг ўринбосари С.Қурбонов кўриб чиқилган масалалар бўйича масъуллар билан очиқ мулоқот ўтказди. Асосий эътибор режалаштирилган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида бажарилишига қаратилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати