Навоий вилояти Сув омборлари ва йирик гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бошқармасида 59 нафар ходим меҳнат қилади. Бошқарма раҳбарияти ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига доимий эътибор бериб келаяпти.
Байрам арафасида бошқарма томонидан ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган 8 хил турдаги қишлок хўжалик махсулотлари тарқатилди. Жумладан, ҳар бир ишчи-ходимга 10 кг картошка, 20 кг пиёз, 50 кг сабзи, 10 кг мош, 20 кг гуруч, 5 кг мол гўшти, 5 кг товуқ гўшти ва 10 кг. дан балиқ гўшти тарқатилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати