Вазир
(71) 202-47-01
(71) 202-47-01
mwr@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш ҳар ойнинг биринчи душанба куни соат 10:00 дан 12:30 гача
Хамраев Шавкат Рахимович – 1964 йил 13 августда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, муҳандис-гидротехник, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди.
1986 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор массиви Сув хўжалиги бошқармаси катта муҳандис-гидротехниги, бош муҳандиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
1994–1997 йилларда Бухоро вилояти Сув хўжалиги бирлашмаси Сувдан фойдаланиш бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи,
1997–2001 йилларда Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2001–2003 йилларда Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Сув ресурсларини тартибга солиш хизмати бошлиғи, 2003–2005 йилларда Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2005–2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, 2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ш.Хамраев 2011 йилда “Дўстлик” ордени, 2016 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” унвони, 2017 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” унвони, 2018 йилда Тожикистон Республикасининг I даражали “Шараф” ордени билан тақдирланган.
Ш.Хамраев 2019 йилда “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти Бошқаруви раислигига сайланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги
ПФ-5333-сонли Фармонига мувофиқ Ш.Хамраев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардир:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) Вазирлик фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли расмий ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
4) Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятларига оид прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўринбосарлари ва мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;
8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий ҳужжат ва топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан, вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;
10) Вазирлик ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассислигига талабларни белгилаш ва самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий- маънавий фазилатларини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;
13) сув хўжалиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни, Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28-июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Регламентларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида ишлаб чиқилишида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
14) Вазирликнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида» ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти»га мувофиқ ташкил этиш;
15) Вазирлик фаолиятига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлган ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
16) Вазирликка киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва батафсил кўриб чиқилишини,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ- 3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62- сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини(виза қўйилишини) таъминлаш;
17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларини асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
18) Вазир ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Вазирликнинг ҳайъат мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
21) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора- тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;
22) Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятларининг замонавий шаклларда ташкил этилишини таъминлаш;
23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишнинг мунтазам равишда ўтказилишини, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишнинг белгиланган муддатда ва тартибда амалга оширилишини таъминлаш;
24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш;
25) давлат сирлари ва махфий ахборотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;
26) штат бирликларининг белгиланган сони ҳамда Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметаси асосида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлаш;
27) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини ва идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
28) Вазирлик марказий аппарати ходимлари, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
29) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
30) зарурият бўлганда, Вазирлик органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш;
31) сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирлик, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
32) сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, сув хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;
33) сув хўжалиги ходимлари ва мутахассисларини уларнинг узоқ ва самарали фаолият кўрсатганлиги, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш. Қонун ҳужжатларига кўра Вазирга бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Вазирнинг биринчи ўринбосари
(71) 202-47-02
(71) 202-47-02
qabulxona2@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш ҳар ойнинг иккинчи душанба куни соат 10:00 дан 12:30 гача
Назаров Азимжон Соатмурод ўғли, 1976 йил 26 майда Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. 1982-1991 йилларда Термиз шаҳридаги
7-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги тажриба мактабига ўқишга кирган. 1992 йил ушбу тажриба мактабини имтиёзли (олтин медалга) тамомлаб, институтнинг Гидромелиорация факультетига талабаликка қабул қилинган.
Институтда ўқиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги стипендияси, Марказий Осиё ирригация илмий-текшириш институти (САНИИРИ) стипендияси ва Беруний номли давлат стипендиясига сазовор бўлган.
Аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, 1994-1997 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Ёшлар иттифоқи” ташкилоти раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган “Умид” жамғармаси совриндори бўлиб, АҚШнинг Техас А&М университетида агротехника мутахассислиги бўйича ўқиб, магистрлик унвонига сазовор бўлган.
2000-2001 йилларда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот марказининг ҳудудий сув хўжалиги бўлимида мутахассис бўлиб ишлаган.
2001-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган “Марказий Осиёда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш” лойиҳаси мутахассиси, сув хўжалиги гуруҳи раҳбари бўлиб ишлаган.
2005-2007 йилларда АҚШнинг Техас А&М университети илмий-текшириш марказида илмий ходим сифатида фаолият юритган.
2008-2017 йилларда “NAZAR BUSINESS AND TECHNOLOGY” МЧЖ консалтинг компаниясига директорлик қилган.
2018-2021 йилларда Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПҚ-5022-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;
3) Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) давлат бошқаруви органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларни давлат бошқарув органининг ўзи бошқарадиган йўналишлари бўйича амалга оширилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
5) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
6) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ 2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қароригаасосан, Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;
8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
10) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
11) хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарларини самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
12) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;
13) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;
14) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
15) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
16) Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуниниталабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
17) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;
18) давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;
19) сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
20) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича устувор ва истиқболли лойиҳалар ва дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
21) сув хўжалиги объектларида пудрат ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш, Вазирликнинг қурилиш ва пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
22) сув хўжалигида саноатни ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;
23) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ости сувларининг мақбул сатҳларини таъминлаш ва суғориладиган ерларнинг шўрланишини камайтириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
24) лойиҳаларни амалга оширишнинг тизимли мониторингини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш;
25) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишга замонавий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
26) сув хўжалигини механизациялаш, Вазирликнинг сув хўжалиги ва пудрат ташкилотларининг мелиоратив машиналар ва механизмлар паркини янгилаш бўйича амалий чоралар кўриш;
27) Вазирлик тузилмасига кирадиган лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа ишлари сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш;
28) сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш, уларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш мақсадида инвестиция дастурларига киритиш учун сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш дастурларини кўриб чиқиш, уларни шакллантиришга ва мониторингини юритишни таъминлашга раҳбарлик қилиш;
29) инвестицияларни жалб қилиш мақсадида сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда қатнашиш.
Вазир ўринбосари
(71) 202-47-20
(71) 202-47-20
qabulxona5@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш ҳар ойнинг тўртинчи душанба куни соат 10:00 дан 12:30 гача
Ходжиахмедов Дилшоджон Акмалдинович – 1975 йил 18 майда Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий, муҳандис-қурувчи. 1999 йил Фарғона политехника институтини (сиртқи) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йил Риштон қурилиш бошқармаси 2-тоифали бетончиси сифатида бошлаган. 1994–1995 йилларда Риштон туманидаги М.Келдиев жамоа хўжалиги қурилиш бўлими устаси, 1995–2001 йилларда “Фарғонасувқурилиш” бошқармасига қарашли 1-сонли Қурилиш-монтаж корхонаси 3-бўлими иш юритувчиси, Бетон ишлаб чиқариш бўлими устаси, 2001–2008 йилларда Риштон Автойўл бошқармасининг 449-йўл бўлими 2-тоифали ишчиси, 1-даражали мутахассиси, бош мутахассиси, Автомобиль йўлларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи, Қурилиш бўлими иш юритувчиси, 2008–2009 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Техник назорат бўлими йўл қурилиш объектлари бўйича техник назоратчиси, 2009–2017 йилларда Фарғона вилояти Давлат архитектура қурилиш назорат инспекцияси Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, 2017 йилда Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, 2017–2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-37-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланган.
Вазир ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директорининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;
Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари ва Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик раҳбари ўринбосарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;
ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик раҳбарининг ўринбосарларини танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик Ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ҳамда Агентлик раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар ва Агентлик раҳбарлари ва ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Одоб-ахлоқ наъмунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Вазирлик тизимида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишга замонавий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
сув хўжалигида капитал қурилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини танлов (тендер) асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;
сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертиза қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Агентлик ходимларини (Бош директор ўринбосарларидан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш.
Вазир ўринбосари
(71) 202-47-32
(71) 202-47-32
qabulxona4@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш ҳар ойнинг тўртинчи душанба куни соат 10:00 дан 12:30 гача
Камалов Бахтиёр Баходирович – 1979 йил 26 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини бакалавр, 2002 йилда магистратура босқичини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги иссиқхонаси мутахассислигидан бошлаган. 2002–2005 йилларда Малайзия давлатида Малайзия-Франция информатика технологиялари институтида таҳсил олган. 2005–2008 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг лойиҳа ва дастурларини Миллий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг эксперти сифатида фаолият юритган.
2008–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги таржимони, агентликнинг “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳасида харид бўйича мутахассиси, агентлик Бош директори ўринбосари, Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич” лойиҳаси менежери, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси менежери бўлиб ишлаган.
2018–2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, 2020–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори, 2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПҚ-35-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Вазир ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;
3) Вазирликнинг ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларнинг Вазирлик бошқарадиган йўналишлари бўйича амалга оширилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
5) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
6) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларини бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қароригаасосан, Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;
8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
10) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
12) хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарларини самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
13) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;
14) Вазирликнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳаси масалаларига доир фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
15) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ Қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
17) Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуниниталабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
18) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;
19) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонундабелгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
22) сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни таъминлаш ва сувни чекланган тарзда ишлатиш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини амалда рўёбга чиқаришни, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантиришни таъминлаш;
23) ирригация ва мелиорация тизимларидан, бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларидан лозим даражада фойдаланилишни, уларнинг узлуксиз ишлашини ва мунтазам равишда модернизация қилинишини таъминлаш, Вазирлик тасарруфида бўлган йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофазасини ташкил этиш, уларнинг техник жиҳатдан ишончлилигини ошириш;
24) сувни тежайдиган суғориш технологияларини ривожлантириш, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари қўлланилиши, шунингдек, сувни тежаб ишлатишни тақдирлаш ва рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда уларнинг гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш ишларини ташкил этиш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
25) Вазирликнинг сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларини зарур замонавий техникалар билан таъминлаш, уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши, сув хўжалиги соҳасига замонавий, инновацион ҳамда ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ва илғор хорижий усулларни кенг қўллаш бўйича зарур чоралар кўриш;
26) соҳага халқаро молия институтлари ва хорижий мамлакатларнинг инвестициялари, грантлари ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, халқаро ташкилотлар фаолиятида Вазирликнинг фаол иштирокини таъминлаш;
27) кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича ишларни ташкил қилиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш чора-тадбирларини кўриш.
Вазир ўринбосари
(71) 202-47-97
(71) 202-47-97
qabulxona3@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш ҳар ойнинг учинчи душанба куни соат 10:00 дан 12:30 гача
Қаршиев Рустам Жўраевич – 1983 йил 13 мартда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг бакалавриатини 2005 йилда, магистратурасини 2009 йилда тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-гидротехник, селга қарши ва ўзан ростлаш иншоотлари бўйича магистрант.
Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармасига қарашли Р-19 гидроучасткаси 2-тоифали муҳандиси лавозимида бошлаган. 2009-2010 йилларда Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармаси Гидрометрия бўлими етакчи мутахассиси, 2009-2011 йилларда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Сув ресурслари баланси бўлими етакчи мутахассиси,
2011-2018 йилларда “Шўртангазкимё” мажмуаси шўъба корхонасининг Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш, ишлатишга ўқитиш бўлими муҳандис-гидротехниги, етакчи муҳандис лойиҳачиси, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаган.
2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сувдан фойдаланиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Инновацион технологияларни жорий қилиш ва таълим бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган. 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори, Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПҚ-5022-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.