Соҳа: | Тендер ва эълонлар |
Чоп этиш санаси: | 2021-06-25 14:40:10 |
Муддат: | 2021-07-23 |
Кўрилди: | 2784 |
Таклифлар тақдим қилиш бўйича эълон
Лазер / Текисловчи ускуналарини сотиб олиш
Ўзбекистон Республикаси
“Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
№ UZB - 0074
Шартнома номи: “Лазер / Текисловчи ускуналарини сотиб олиш”
Контракт № IWRMISR/SH/G-2-2
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасини молиялаштириш мақсадида маблағ олиб, ушбу маблағларнинг бир қисмини № IWRMISR/SH/G-2-2 - сонли “Лазер / Текисловчи ускуналарини сотиб олиш” шартномаси бўйича тўловни амалга оширишга йўналтиришни режалаштирган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятига Лазер / Текисловчи ускуналарини сотиб олиш бўйича таклифларни тақдим этишга чорлайди.
Танловга қизиқиш билдирган иштирокчилар батафсил маълумотларни ва керакли хужжатларни иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача эълонда кўрсатилган манзилдан олишлари мумкин (Нодирбек Рахимжонов - Марказ директори ўринбосари tashsaqa@gmail.com
ва agency@minwater.uz).
Талабгорлар ҳужжатларнинг инглиз ва рус тилларидаги тўлиқ тўпламини ушбу эълонда кўрсатилган манзилга ёзма ариза юборгандан сўнг олишлари мумкин.
Таклифлар қуйидаги манзилга 2021 йил 23 июль куни соат 17:00 гача тақдим қилиниши керак. Кечиккан ва электрон таклифлар қабул қилинмайди.
Иштирокчилар томонидан таклифларни тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ ҳар қандай харажатлар учун Буюртмачи жавобгар эмас.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази
Кимга: Бахтиёр Камалов - Директор
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Лабзак кўчаси, 1-уй, “А”
Телефон: (+998 71) 241-46-03
Факс: (+998 71) 241-46-07
Электрон почта манзили: tashsaqa@gmail.com ва agency@minwater.uz