Сув хўжалиги тизимида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2020 йилда сув хўжалиги тизимида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобидан 1077,4 млрд. сўм, мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ишларига 284,9 млрд. сўм, таъмирлаш-тиклаш ишларига 332,0 млрд. сўм, жами 1694,3 млрд. сўм маблағлар ажратилган.
Ҳисобот даврида жами 735 та, жумладан, 338 та ирригация, 151 та мелиорация объектларида қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 246 та мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Шундан 621 та объектда (260 та ирригация, 131 та мелиорация объектларида қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 230 та мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари) қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.
Ушбу лойиҳалар доирасида қуйидаги ишлар бажарилган:
- ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 1 118,5 млрд. сўм (ажратилган лимитга нисбатан 104%) капитал маблағлар ўзлаштирилиб, 1066,1 км каналлар, 102,9 км лоток тармоқлари, умумий сув чиқариш қуввати 18,9 м3/сек бўлган насос станциялар, 12,2 км босимли қувурлар, 75 дона гидротехника иншооти, 380 дона тик суғориш қудуқлари ва сиғими 9,1 млн. м3 бўлган 2 та сув омборида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган;
- мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича жами 297,6 млрд. сўм (ажратилган лимитга нисбатан 104%) капитал маблағлар ўзлаштирилиб, 728,5 км очиқ коллектор тармоқлари, 234,9 км ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқлари, 89 дона вертикал дренаж қудуқлари, 189 дона гидротехника иншоотлари ва 9 дона коллекторлардаги кўприкларда қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган;
- мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича эса жами 346,8 млрд. сўм (ажратилган лимитга нисбатан 104%) маблағлар ўзлаштирилиб, 13 584,1 км коллектор-дренаж тармоқлари таъмирланган ва тикланган.
Сув хўжалигини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бошқармаси