Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Марказий Осиёда ирригация тармоғи энг йирик сув хўжалиги инфраструктурасига эга бўлган давлат ҳисобланиб, 4,3 млн. га суғориладиган экин майдонлари ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлашда жами 28570,0 км узунликдаги ирригация тармоқлари, 38781 дона гидротехник иншоотлар, 19752 дона гидропостлар, 19 дона йирик гидроузеллар ва бошқа сув хўжалиги объектлари хизмат қилади.
Ҳисобот даврида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1074,3 млрд. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобига 1162,2 км канал ва суғориш тармоғи, 88 та гидротехника иншооти, 59 та насос станция, 370 дона суғориш ва 79 та вертикал дренаж қудуқлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари қурилди ва реконструкция қилинди.
Бундан ташқари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига маҳаллий бюджетдан ажратилган 43,5 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 6324 км магистрал ва хўжаликлараро суғориш тармоқларини (каналларни) тозалаш ишлари, улардаги 6249 дона гидротехник иншоотлар ва 5918 дона гидропостлар таъмирланди.
Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички ариқларнининг 16586 км қисми механизм ёрдамида, 83862 км қисми қўл кучи ёрдамида тозаланди.
Мазкур тадбирларнинг амалга оширишли натижасида 2020 йилда 1,5 млрд. м3 ҳажмда сув тежалиб, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти ўтган йилга нисбатан 1 фоизга оширишга эришилди.
Ирригация тизимларидан ва гидротехника
иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси