Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолати остидаги хорижий инвестициялар доирасида 2019 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарори асосида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2019 йилда 6 та лойиҳа бўйича 126,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштириш белгиланган. Мазкур лойиҳалар бўйича 2019 йилда 126,9 млн. АҚШ доллари (100%) миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. Жумладан:
- Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 145,47 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 90,37 млн. доллари Ислом Тараққиёт Банки кредити, қолган қисми эса Ўзбекистон ҳукуматининг улушидир. 2019 йилда 15,4 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди. Лойиҳа доирасида 50,71 км узунликдаги каналлар, 40 та гидротехника иншоотлари реконструкция қилинди, 417,2 минг м3 тупроқ ишлари ва 26,81 минг м3 бетон ишлари бажарилди.
- Осиё тарраққиёт банки иштирокидаги “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 28 мартдаги ПҚ-2156-сонли ва 2015 йил 25 августдаги ПҚ-2396-сонли қарорлари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 406,29 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан Осиё Тараққиёт Банки кредити 216,75 млн. АҚШ долларини, JICA фондининг (Япония) маблағи 108,97 млн. долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 80,56 млн. АҚШ долларни ташкил этади. 2019 йилда 62,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди, 104,69 минг м3 тупроқ ишлари ва 3,97 минг м3 бетон ишлари бажарилди.
- Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 мартдаги ПҚ-2324-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 376,72 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 161,8 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 214,9 млн. АҚШ доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир.
2019 йилда лойиҳа доирасида 20,16 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди, 37646 м3 ҳажмида бетон ишлари, 132503 м3 ҳажмида тупроқ ишлари бажарилди ва 7 та гидротехника иншооти қурилди, Аққамиш каналининг 5,1, Бўстон каналининг 9,3 км қисми бетонлаштирилди.
- Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 122,72 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн. доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларидир. 2019 йилда лойиҳа доирасида 17,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди, 43,1 км узунликдаги каналлар реконструкция қилиниб, 28,5 км узунликдаги қисмига бетон ётқизилди, 69 та гидротехника иншоотлари реконструкция қилинди, 1387,9 минг м3 тупроқ ишлари ва 58,47 минг м3 бетон ишлари бажарилди.
- Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 228,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 83,3 млн. доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 144,9 млн. доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир.
2019 йилда лойиҳа доирасида 11,24 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди, 10,5 км узунликдаги каналлар, 7,3 минг м3 тупроқ ишлари ва 3,706 минг м3 бетон ишлари бажарилиб, 8,129 минг м3 ҳажмида каналларнинг яроқсиз бетон қопламаларини бузиш ишлари якунланди. Шунингдек, 11 дона суғориш қудуқларида бурғулаш ишлари амалга оширилди. 4,8 км узунликдаги электр тармоғи қурилиб, 3 та тик қудуқлар учун уйчалар барпо этилди, тўсиқ панжаралар ва 6 дона трансформатор ҳамда 47 дона пўлат таянч устунлар ўрнатилди.
- Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2977-сонли, 2019 йил 9 февралдаги ПҚ-4170 сонли ҳамда 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4514-сонли қарорларига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 105,3 млн. АҚШ доллари бўлиб, шунинг 22,1 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, 40,0 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, 43,2 млн. АҚШ доллари Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (ТТЖ) маблағлари ҳисобидан RPCP/ICB/01 (сув чиқариш қуввати 39 м3/сек бўлган 5 дона насос агрегат, қиймати 20,94 млн. АҚШ доллари) ҳамда Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари доирасида лойиҳага ҳамкорлик қилувчи консалтинг компаниясини танлаш бўйича №ЗПП №: RPCP /CON/1 (қиймати 1,4 млн. АҚШ доллари) лотларига тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 2019 йил 6 декабрь куни оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида халқаро тендер савдолари бўйича эълон берилди