Хорижий инвестициялар иштирокида 2020 йилда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида маълумот
2020 йилда инвестиция маблағлари ҳисобидан сув хўжалиги тизимида жами 196,0 млн. АҚШ доллари ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 196,5 млн. доллар ёки режага нисбатан 100,3% (186,5 млн. доллар хорижий кредитлар, 10 млн. доллар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) маблағ ўзлаштирилди. Жумладан:
Лойиҳа доирасида 313,8 км узунликдаги каналлар ва 766 та гидротехник иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган, 13,7 млн. м3 тупроқ ишлари, 307,5 минг м3 бетон ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, шундан 2020 йилда 74,4 км узунликдаги каналлар, 190 та гидротехника иншооти қурилди ва реконструкция қилинди, 3,86 млн. м3 тупроқ ишлари, 102,5 минг м3 бетон ишлари бежарилди.
Лойиҳа доирасида жами 60 дона насос агрегатларини алмаштириш, 1 дона 1 янги насос станциясини қуриш, 3,2 млн. м3 тупроқ ва 67 минг м3 тупроқ ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, 2020 йилда 22 дона насос агрегатлари ўрнатилди, 1,38 млн. м3 тупроқ ва 3,7 минг м3 бетон ишлари бежарилди.
Лойиҳа бўйича 649,1 км каналларни 807 дона гидротехник иншоотларини куриш ва реконструкция қилиш, 26,7 млн м3 тупроқ ва 278,8 минг м3 бетон ишларини бажариш, 16 минг га ерларни лазер ёрдамида текислаш ва чуқур юмшатиш режалаштирилган бўлиб, 2020 йилда 150,2 км канал, 9 дона гидротехника иншооти реконструкция қилинди ва қурилди, 13,02 млн. м3 тупроқ ва 98,0 минг м3 бетон ишлари бажарилди, 3,98 минг га суғориш майдонлари лазер ердамида текисланди ва 3,5 минг га ерларда чуқур юмшатиш ишлари олиб борилди.
Лойиҳа доирасида жами 154,9 км узунликдаги каналлар, 533 дона гидротехника иншооти қуриш ва реконструкция қилиш, 4,66 млн. м3 тупроқ ишлари, 385,3 минг м3 бетон ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, 2020 йилда 22,9 км узунликдаги каналлар, 23 дона гидротехника иншооти қурилди ва реконструкция қилинди, 1,28 млн. м3 тупроқ ишлари, 71,6 минг м3 бетон ишлари бежарилди.
Лойиҳа доирасида 142,4 км каналларни, 347 дона гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, 243 дона тик суғориш қудуқларини қуриш, 11 дона насос станциясини реконструкция қилиш ва 2 та янги насос станциясини қуриш режалаштирилган бўлиб, 2020 йилда 49,6 км каналлар ва 93 дона гидротехника иншоотлари реконструкция қилинди, 98 дона суғориш тик қудуқлари қурилди, 140,3 минг м3 тупроқ ва 23,9 минг м3 бетон ишлари бажарилди.
Лойиҳа доирасида жами 9 дона насос агрегатлари алмаштирилади, 4 дона земснарядлар, 11 дона махсус техникалар харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, 2020 йилда 5 дона бульдозер, 1 дона автокран, 5 дона ўт ўчириш насоси ва 1 дона земснаряд келтирилган.
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш
ва халқаро алоқалар бошқармаси