Сув хўжалиги тизимини рақамлаштириш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот
Сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазер текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан жами 4 млрд. м3 сув тежалди.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш орқали сувни самарали бошқариш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида, KOICA, GIZ, БМТ Тараққиёт дастури, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда 98 та “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилди, 10 та йирик гидротехника иншоотлари автоматлаштирилди, 6 та дастурий таъминот, мобиль илова ва геоахборот тизимлари маркази ташкил қилинди.
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими