Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республикамизда 2020 йилда 133,6 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. Шу тариқа ўтган йиллар давомида тежамкор суғориш технологиялари жорий қилинган майдонлар 291,2 минг гектарга етказилиб, жами суғориладиган ерларнинг 7 фоизга яқинини ташкил қилмоқда.
Жумладан, 43 минг 40 гектар, шундан 20 минг 650 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш, 2 минг 210 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 4 минг 249 гектар майдонда дискрет (пульсар) суғориш технологияси қўлланилган бўлса, 84 минг 162 гектар майдонда кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш ишлари амалга оширилган.
Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларига жами 17 минг 53 гектар пахта майдонлари учун давлат бюджетидан 132,8 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилган.
Тежамкор суғориш технологиялари қўлланилиши натижасида вегетация даврида республика бўйича жами 280 млн. м3 ҳажмда сув тежалиб, 300 минг гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти яхшиланишига эришилган ҳамда қўшимча 16,0 минг гектардан ортиқ такрорий экин майдонларини суғориш имконияти яратилган.
Бундан ташқари, пахта хомашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган 663 та фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари томонидан 40 фоизгача минерал ўғитлар, 35 фоизгача ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари тежалиши баробарида ҳосилдорликни ўртача гектарига 15–20 центнерга оширишга эришилган.
Сув тежовчи технологияларни
жорий этиш бошқармаси