Ўтган ҳафта Андижон вилоятига ишчи ташрифи билан келган Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев тизимда эндигина фаолиятини бошлаётган махсус хизмат ходимларининг касбий маҳоратини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Яъни, сув етказиб берувчилар ва истеъмолчи бўлмиш фермерлар ўртасидаги муносабатларни янада кучайтириш ва шу орқали хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш зарурлигини таъкидладилар.
Норин-Қорадарё ИТҲБ раҳбарияти ушбу топшириқни бажариш мақсадида “Андижонсой” ИТБ базасида соҳа ходимлари учун маҳорат мактаби ташкил этди. Кеча ҳудудлардаги махсус хизмат бўлимлари раҳбарлари учун дастлабки машғулотлар ўтказилди.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳратбек Эргашев ва бошқармадаги Махсус хизмат бўлими бошлиғи Ҳусанбой Тўхтабоев олиб борган маҳорат дарсларида сувдан фойдаланиш ва бунда фермерларнинг масъулияти билан боғлиқ жиҳатлар кўргазмали жиҳозлар, роликлар, видео лавҳалар ёрдамида кўрсатиб берилди.
25 июнь кунига қадар давом этадиган ўқув машғулотларида 90 га яқин гидрометрлар, бўлим бошлиқлари, диспетчерлар касбий маҳорати ва малакасини оширади.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати