Жорий йилнинг 22 июнь куни Хоразм вилоятида туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизмат гидрометрларига истеъмолчиларнинг сув олиш қулоқларини ўлчов воситалари билан жиҳозлаш бўйича семинар ўтказилди. Тадбир Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, ҳамда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Дастлаб тренерлар сув ўлчаш воситалари ва усуллари, сув ўлчашни рақамлаштириш, сув тезлиги ва сатҳини тезкор ўлчашни Хонқа тумани Намуна қишлоғидаги “Отабек Гарчак” фермер хўжалигининг даласида ва “Мадир-ёп” хўжаликлараро каналининг сув олиш қисмида кўргазмали тарзда тушунтириб бердилар.
Семинарнинг назарий қисми Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ мажлислар залида ўтди. Унда ушбу мавзулар юзасидан тақдимотлар қилинди, мутахассислар билан савол-жавоб, муҳокамалар бўлди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби