Навоий вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш, улардан самарали фойдаланиш ва агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда махсус хизмат ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.
Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилган тадбирда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича мутахассислар ҳамда махсус хизмат ходимлари иштирок этди.
Семинарда махсус хизматга ишга қабул қилинган ходимларга ўзларига бириктирилган ҳудудларда сувни бошқариш, ҳисобини юритиш ва сув истеъмолчилари билан олди-берди дафтари ва далолатномаларни тўғри расмийлаштириш ишлари тушунтирилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати