Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан каналларни йилнинг ҳамма фаслида режа асосида таъмирлаб бориш йўлга қўйилган. Бу ўз-ўзидан сувнинг равон оқишига, пастга ва қирғоқларга сингишига йўл қўймайди.
Мисол учун, “Исфара-Сирдарё” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Абдусамад” сув тақсимлаш бўлимининг “Фурқат-2” тўйинтирувчи каналида ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани фикримизнинг далили бўла олади. Бу канал 1967 йилда қурилган бўлиб, 862 гектар ерга сув етказиб беради. ҳудудни суғоришда алоҳида аҳимиятга эга бўлгани учун деярли ҳар йили кавланиб, таъмирлаш, тиклаш ишлари олиб борилади.
– 1,8 километр масофадаги канал Данғара ва Фурқат туманларидаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига сув етказишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Исфара-Сирдарё” ирригация тизими бошқармаси бўлим бошлиғи Азизбек Холбоев. – Ушбу канал яқинда таъмирлаб бўлингач, ҳолатига қараб бошқа каналларни таъмирлашга киришилади.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби