2003 йил 31 октябрда Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган. Конвенциянинг мақсади янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ҳалоллик ва содиқлик, масъулиятлилик ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш кабилардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси 2008 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясига қўшилган. Бугунга келиб 172 давлат мазкур Конвенцияга аъзо ҳисобланади.
Айтиш керакки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонлаб келинмоқда.
Мамлакатимизда ушбу санага бағишлаб Аксилкоррупция тадбирлари ўтказилмоқда.
Ахборот хизмати