Бугун Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли барча ишлаб чиқариш бўлинмалари, туман бўлимлари ҳамда насос станцияларида умумхалқ хайрия ҳашарлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ҳашар давомида маъмурий бинолар атрофидаги ҳамда насос станциялари ҳудудларидаги экин ерлари чопилди, эгатлар олиниб, экин экилди. Атрофдаги дарахт ва буталарга ишлов берилиб, оқланди. Ҳовлилар тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Иссиқхоналар тартибга келтирилди.
Айни кунларда республика сув хўжалиги тизимида эълон қилинган “Долзарб 30 кунлик” тадбири доирасида бўш турган очиқ майдонларда, ариқ бўйларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳозиргача 12,5 минг тупдан кўпроқ мевали ва 3,5 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ ҳузуридаги НС ва ЭБ маъмурияти