Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан бири саналади. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бунёдкорлик мужассамдир.
Наврўз байрами арафасида Навоий вилоятидаги барча сув хўжалиги тизим ташкилотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Ана шундай хайрли тадбирлардан бири бугун Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносига қарашли ер майдонларида ва бино атрофида уюшқоқлик билан ҳашар ўтказилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди, бино теварак-атрофи тартибга келтирилди.
Бу каби хайрли ишлар Навоий вилоятининг барча сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати