Мамлакатимизда кенг кўламда ўтказилаётган ҳашар доирасида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларида ҳам бир қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бошқарма маъмурий биносининг теварак-атрофлари, ариқлар ва йўлаклар тозаланди, манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар кўчатлари ўтқазилди ҳамда дов-дарахтларни буташ ва бўяш ишлари амалга оширилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати