Бугун Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасида тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига идоравий иш юритиш, ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, масъулларга ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга жиддий эътибор қаратиш, қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан мақсадли ўрганишлар ўтказиш ишларини янада кучайтириш, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ташкил қилиш, шунингдек, ҳужжатларда баён этилган кўрсатма ва топшириқларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича барча даражадаги раҳбар-ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати