Бугун Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига идоравий иш юритиш, ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан биргаликда, масъулларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъулларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш тўғрисида гапириб ўтилди.
Янги Меҳнат кодекси, унинг ўзига хос жиҳатлари, ҳар бир меҳнат жамоасидаги ишчи-ходимларга тегишли маълумотларни “hrm аrgos.uz” ҳамда “my mehnat.uz” порталларига киритиб бориш хусусида маълумотлар берилди.
Тадбирда, шунингдек, соҳага олий маълумотли кадрларни ишга қабул қилиш, уларнинг билим, малака ва тажрибалари ошириб бориши учун шарт-шароит яратиш, “устоз-шогирд” анъаналарига давом эттириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати